Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси марказий телевидениеси маълум қилди.

Ракета режалаштирилган акваторияга етиб борди.

У ракета кучларининг йиллик ҳарбий машқлари дастурига мувофиқ амалга оширилди. Бундан мақсад – қўшинларнинг қуроллари ва тайёргарлик даражасини синовдан ўтказиш. Хитой минтақадаги тегишли давлатларни ракета учирилиши ҳақида олдиндан хабардор қилди, деб таъкидлади телеканал.

Кейинроқ Хитой Мудофаа вазирлиги ракета учирилиши бошқа давлатларга қарши қаратилмаганини маълум қилди, деб хабар беради report.az.

“Ракета учирилиши халқаро ҳуқуқ ва халқаро амалиётга мос келади, у бирон бир аниқ давлат ёки объектга қарши қаратилган эмас”, дейилади баёнотда.