Қурилма туби ҳеч қачон Қуёш томонидан ёритилмайдиган “абадий зулмат кратерлари”ни ўрганади. Унда, эҳтимол сув музи сақланиб қолган бўлиши мумкин.

Тахминан 2024 йилда Чанъэ-6 ускунаси Ойнинг олис ҳудудидан тупроқ намуналарини йиғиш учун ишга туширилади, тахминан 2026 йилда Чанъэ-7 аппарати Ернинг табиий йўлдошига, яъни жанубий қутб зонасида қўндирилади. Ойдаги сув музининг кўриниши, таркиби ва тарқалишини ўрганиш учун тадқиқотчилар доимий соя бўлиб турадиган ҳудудларда ҳам орбитал масофадан зондлаш, ҳам тўғридан-тўғри қидирувларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Хитой Фанлар академияси Коинот илмий маркази ва Хитой Миллий коинот бошқармаси (CNSA) нинг Ойни тадқиқ қилиш бўйича муҳандислик маркази мутахассислари учар ускуна Ойга учувчи анъанавий қурилмалардан фарқли равишда Ернинг табиий йўлдоши кратери тубига етиб боришига ишонишади. Агар мини-зондга ўрнатилган анализатор Ой юзасида муз қатламидаги сув молекулаларини аниқлай олса, зонд бурғулаш асбоби ёрдамида муз намунасини олади ва манипулятор спектрал таҳлил учун уни аппаратга ўтказади.

Ўлчовлар кратер тубидаги Ой тупроғида сув, аммиак ва бошқа моддалар бор-йўқлигига ойдинлик киритади. Орбитал модулда Ой музини ўрганиш учун улар яна иккита қурилмани жойлаштиришни режалаштирмоқда.

Ой сувидан фойдаланиш одамларнинг Ойда ва олис коинотда узоқ муддат бўлишининг зарурий шарти ҳисобланади. Бироқ Ойдаги сув музининг бўлиши мумкин бўлган манбаси ҳали ҳам номаълум, шунинг учун бу миссия илмий нуқтаи назардан муҳим аҳамиятга эга, деб хабар беради tass.ru.

Хитойнинг Ойни ўрганиш режасига кўра, Чанъэ-8 Ой ресурсларидан фойдаланиш бўйича тажрибалар ўтказиш ва Халқаро Ой тадқиқот станциясининг асосий моделини яратиш учун тахминан 2028 йилда ишга туширилади.