Хитойдаги етакчи "Синхуа" давлат ахборот агентлигининг ёзишича, Олмаотадаги "Хитой саноат-савдо банки" АЖ юандаги клиринг банки бўлди.
Яқинда Хитой Халқ банки Қозоғистон Миллий банки билан Қозоғистоннинг юандаги клиринг механизмини ташкил этиш бўйича Ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Ҳозирги кунда Хитой Қозоғистоннинг энг йирик савдо шерикларидан бири ҳисобланади. 2022 йилнинг 6 ойи давомида Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси 11,26 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 36,2 фоизга кўпдир. Қозоғистон экспорти 6,63 миллиард долларга, импорти эса 4,63 миллиард долларга тенг бўлди.