Хитой 20 дан ортиқ шаҳарда никоҳ ва фарзанд кўришнинг “янги давр” маданиятини яратиш бўйича тажриба лойиҳаларни ишга туширади, бу ҳукуматнинг мамлакатда туғилиш даражасини рағбатлантириш бўйича сўнгги ҳаракатидир.
Хитойнинг оилани режалаштириш ассоциацияси, ҳукуматнинг аҳоли ва туғилиш бўйича чора-тадбирларини амалга оширувчи миллий органи аёлларни турмуш қуриш ва фарзанд кўришга ундаш бўйича лойиҳаларни ишга туширади.
Бу лойиҳаларда асосий эътибор оила қуриш, фарзандларнинг муносиб ёшда туғилиши, ота-оналарни фарзанд тарбияси масъулиятини бирлаштиришга даъват этиш, “келин баҳоси” ва бошқа эскирган амалиётларга чек қўйишга қаратилган.
Тажриба лойиҳасига киритилган шаҳарлар орасида Гуанчжоу ишлаб чиқариш маркази ва Хитойнинг Хэбэй провинциясидаги Ханьдань бор. Global Times нашрининг ёзишича, ассоциация ўтган йили 20 та шаҳарда, жумладан Пекинда ҳам лойиҳаларни ишга туширган.
“Жамият ёшларни никоҳ ва фарзанд кўриш масалаларига кўпроқ йўналтириши керак”, деди демограф Хэ Яфу нашрга.
Лойиҳалар Хитой провинциялари одамларни фарзанд кўришга ундаш, жумладан солиқ имтиёзлари, уй-жой субсидиялари ва учинчи фарзанд учун бепул ёки субсидияланган таълимни рағбатлантириш мақсадида амалга ошираётган бир қатор чора-тадбирлар фонида амалга оширилмоқда, деб хабар беради unn.com.ua.