Бу ҳақда Global Times маҳаллий газетаси хабар берди.
Синов тасвирлари якшанба куни China Military Bugle (Халқ озодлик армияси ахборот ва медиа марказининг расмий сайти) томонидан эълон қилинди. Унинг синовдан ўтказилган жойи ва санаси ошкор этилмаган.
Видеога кўра, YJ-20 гипертовушли ракетаси эсминецнинг орқа қисмида жойлашган вертикал учириш мосламаларидан биридан учирилган. Ракета “совуқ” учириш усулидан фойдаланган, яъни у двигателни ёқишдан олдин вертикал учириш мосламалари камерасидан чиқариб юборилган.
Ракета белгиланган нишонга муваффақиятли тегди, деб хабар берди report.az.