Воқеа жойида 1000 дан ортиқ киши қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда, ишларга ҳарбийлар жалб қилинган.

Аввалроқ вайроналар остида қолган 47 кишидан 8 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Фавқулодда ҳолат душанба куни Пекин вақти билан 05:51 да Чжаотун шаҳри яқинидаги Ляншуй қишлоғида содир бўлган. Расмийлар бедарак йўқолганларни қидириш ва қутқариш учун бир қанча идораларнинг ресурсларини сафарбар қилди. Табиий офат зонасидан юзлаб одамлар эвакуация қилинган.

ХХР Раиси Си Цзиньпин қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш учун максимал кучларни сафарбар этиш юзасидан топшириқ берди, деб хабар беради tass.ru.