Бўр даврига оид динозавр қолдиқлари 2021 йилда шарқий Цзянси вилоятидаги Ганьчжоу шаҳридаги қурилиш майдончасида аниқланган. Тадқиқот давомида олимлар қолдиқлар Титанозаврнинг янги турига тегишли эканлигини аниқлашди ва уни Gandititan cavocaudatus деб номлашди. Ҳаммаси бўлиб, унинг скелетидаги суякларнинг 40 фоизга яқини топилган.

Топилмалар орасида, хусусан, яхши сақланган умуртқа поғонаси ҳам бор бўлиб, у динозаврнинг умумий тана узунлиги тахминан 14 метр бўлганидан далолат беради, деб хабар беради tass.ru.

Олимларнинг таъкидлашича, кашфиёт бу турнинг бўр давридаги эволюцияси ва тарқалишини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.