Компания муҳандислари 242 метр баландликка ўрнатиладиган 118 метрли парракларга эга шамол генератори лойиҳасини ишлаб чиқишди. Унинг қуввати 16 МВт. Генератор йилига 80 ГВт-соат энергия ишлаб чиқара олади.

Команиянинг қайд этишича, шамол генераторининг хомаки нусхаси 2022 йилнинг охирига қадар тайёр бўлади. 2024 йилдан бошлаб мазкур моделни сотиш йўлга қўйилади.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, шамол генераторларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш кўрсаткичи ошса, 2050 йилга келиб улар томонидан ишлаб чиқариладиган энергия нархи 37-49 фоизга қадар пасайиши мумкин.