Калифорния университети олимлари мамлакатдаги энг қадимий сопол дренаж қувурлари тизимини кашф этгандан кейин шундай хулосага келишди.

Пинлян-Тай аҳоли пунктида сопол қувурлар тармоғи ва дренаж ариқлари топилди. Унинг ёши 4000 йил деб баҳоланди. У Лонгшан маданияти даврига тегишли.

Сув қувурлари алоҳида қисмларни улаш орқали яратилган. Ҳар бир қисмнинг узунлиги 30-40, диаметри 20-30 сантиметр эди.

Аввалги тадқиқотлар неолит ​​даврида мазкур ҳудудда тез-тез муссон ёмғири ёғиб турган. Дренаж тизими ортиқча сувни олиб ташлашга имкон берган. Уйлар бўйлаб ариқлар ўтган бўлиб, улар орқали сув сопол қувурларга, сўнгра аҳоли пунктини ўраб турган хандаққа қуйилган, деб хабар беради mir24.tv.