Ҳодиса бир кун аввал шимоли-шарқдаги Хэйлунцзян вилоятида жойлашган Цицикар шаҳридаги таълим муассасасида содир бўлди. Том қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетишди. Ҳодиса вақтида спорт залида 19 киши бўлган, тўрт нафари қочиб қолишга муваффақ бўлган, 15 нафари вайроналар остида қолиб кетган.
24 июль куни эрталаб вайроналар остидан 14 киши қутқариб олинди, улардан тўрт нафарида ҳаётдан кўз юмган эди, яна олти нафари тиббий ёрдам кўрсатилгач вафот этди. Қолган тўрт кишининг ҳаёти хавф остида эмас. Вайроналар остида қолган охирги одамнинг жасади маҳаллий вақт билан эрталаб соат 10 да чиқариб олинди. Ҳозирда қутқарув ишлари якунланган, ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда, деб хабар беради mir24.tv.