Шу муносабат билан, Хитой Халқ Республикасининг кўплаб ҳудудларида Ўзбекистон туризм салоҳияти кенг тарғиб этилиб, сайёҳлик йўналишида кўплаб келишувларга эришиляпти.
Хусусан, йирик мегаполис Шанхайнинг маркази, энг гавжум манзилларидаги кенг форматли LED экранларда Ўзбекистоннинг сайёҳлик йўналишлари, қадимий ва замонавий меъморчилик дурдоналари ва бетакрор табиати акс эттирилган видеороликлар намойиш этиляпти, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.