Бу ҳақда Xinhua маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.
Жароҳатланганлар даволаниш учун шифохоналарга олиб кетилган, 196 киши эвакуация қилинган.
Ибинь зилзила фалокатларини бошқариш штаби маълумотларига кўра, қутқарув ишлари давом этмоқда.
Хитой сейсмик тармоқ марказининг маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази 6 километр чуқурликда бўлган.
Хитой зилзила бошқармаси зилзила туфайли 3-даражали фавқулодда ҳолат эълон қилди, деб хабар берди report.az.