“Ҳозирги кунга қадар Ганьсу вилоятида зилзила оқибатида 113 киши, Цинхай вилоятида эса 18 киши ҳалок бўлди”, — дейилади Хитой марказий телевидениеси баёнотида.
Зилзиладан жабрланганларнинг барчасига зарур ёрдам кўрсатилмоқда, инфратузилмани тиклаш ишлари олиб бориляпти.
Телевидение маълумотларига кўра, ҳозирда қидирув-қутқарув ишларига 2042 киши, 381 техника ва 41 ит жалб қилинган. Ташқи дунёдан узилган 78 кишини қутқаришга эришилди. 6653 киши эвакуация қилинди.
Душанба куни 6,2 магнитудали зилзила юз берди. Ганьсу вилоятидаги ер силкинишлар туфайли 155 393 та уй вайрон бўлган ва зарар кўрган, деб хабар беради mir24.tv.