Хитой Фанлар академияси қошидаги Шэньян автоматлаштириш институти ходими Лю Ляньцин бошчилигидаги олимлар гуруҳи мазкур роботни ишлаб чиқишда сўрғичлари ёрдамида қирғоқларга сирпаниб чиқа оладиган балиқдан илҳомланишди.

Роботга чўткалар ўрнатилиб, 3D принтерида босилган юмшоқ сўрғичларга бирлаштирилди ва шу асосда тирмашувчи сув ости роботи ишлаб чиқилди. У нафақат кема юзасига маҳкам ўрнаша олади, балки сув остида осонгина сирпаниб ҳаракатланиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.

Экспертларнинг қўшимча қилишича, робот океан муҳандислиги, денгиз фани ва сув ости тадқиқотлари соҳасида асқатади.