Сайтнинг хабар беришича, барча жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Улардан бирининг аҳволи оғир.
Табиий офат 1 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 17:30 дан 18:00 га қадар давом этган.
Бугун тарқатилган маълумотларга қараганда, қуюндан 148 та уйлар, фабрикалар, қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрган. Шанчжи шаҳрининг 243 нафар аҳолиси вақтинчалик бошқа жойга кўчирилган.
Ҳукумат табиий офатдан кўрилган зарарни 5,12 миллион юан (802 минг АҚШ долларидан зиёд), деб баҳоламоқда.