Хитойнинг «Женьминь жибао» газетасининг тарқатган хабарига кўра, 50 та вагондан ташкил топган таркиб 30 миллион юанга тенг тиббий воситалар, велосипед, авто эҳтиёт қисмлари, саноат жиҳозлари деталлари ва бошқа хил юклар билан тўлдирилган.

Поезд Хоргос назорат ўтиш жойидан чегарадан ўтиб, Тошкентга йўл олади. 12 кундан кейин поезднинг Тошкент шаҳрига кириб келиши кутилади. Бу Шицзячжуан шаҳридаги Ибо ақлли портидан жўнатилган 64- Хитой- Европа (Марказий Осиё) поезди.

Мазкур ақлли портдан мунтазам рейслар йўлга қўйилиши билан Шицзячжуандан ҳар ойда камида 12 та доимий Хитой- Европа (Марказий Осиё) поезди қатнай бошлайди. Ҳар бир йўналиш учун 4тадан кам бўлмаган поезд қатнови режалаштирилган деб хабар беради Review.uz