«Suifenhe Huilong Economic & Trade Co. Ltd» чет элдан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш ва етказиб бериш билан шуғулланадиган Хитойнинг етакчи компанияларидан бири бўлиб, 300дан ортиқ расмий дистрибюторларига эга.
«Crafers» масъулияти чекланган жамияти билан Хитойнинг «Suifenhe Huilong Economic & Trade Co. Ltd» компанияси ўртасида имзоланган шартномага биноан, умумий оғирлиги қарийб 65 тонна бўлган қандолат маҳсулотларининг биринчи жўнатмасини Ўзбекистондан Хитойга сентябрь ойи охирида жўнатиш режалаштирилган.
Импорт қилинадиган маҳсулотлар Хитойнинг турли шаҳарлари ва вилоятларига тарқатилади, шу жумладан «Tmall», «Taоbao», «Ding Dong» каби Хитойнинг йирик ва машҳур онлайн-чакана савдо дўконлари сайтларида ҳам тарғиб қилинади.
Шунингдек, «Suifenhe Huilong Economic & Trade Co. Ltd» компанияси ўз савдо тармоғи орқали «Crafers» маҳсулотларини Хитой бозорларида тарғиб қилиш стратегиясини ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Қайд этиш жоиз, «Crafers» жамияти биринчи марта ўз маҳсулотларини Хитойга етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
Ҳозирги кунда Бош консулхона томонидан мамлакатимизнинг бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам Хитойга етказиб беришни ташкил қилиш масалалари ишлаб чиқиляпти, деб хабар беради «Дунё» АА.