Океанология университети ректори ўзбек олимлари, аграр тармоқ мутахассислари билан амалий ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини билдирди.
Аниқ таклифлар ҳам янгради: ўзбек-хитой лабораториясини ташкил қилиш. У шўрланган ва қурғоқчиликка учраган ерларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган бўлади. Илм амалиётга йўналтирилади.
Ернинг ҳолати, деградацияга учраш сабаблари, ечим ва ҳосилдорлик асослари ишлаб чиқилади. Асосий эътибор айнан лаборатория текширишлари натижасида мамлакатимизда шўрланган ерларда қайси маҳсулот етиштириш мумкин, уларни қайсиларини ер имкониятларига мослаштириш мумкин, талаб ва таклифдан келиб чиқиб иқлимий шароитларни ҳисобга олган ҳолда 2-3 маротаба ҳосил олиш, такрорий экинлардан самарали фойдаланиш масалаларига қаратилади.
Лойиҳанинг биринчи босқичида Оролбўйи ҳудудларида илмий изланиш олиб борилади. Экин экиш шароити мавжуд бўлмаган ерларда маҳсулот етиштириш имконият ва амалий асослари яратилади. Бунинг учун университет делегацияси шу йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга ташриф буюриш ниятини изҳор қилди.
Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Океанология университети ректори Пан Синсян билан юқоридаги масалаларда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни кўзда тутувчи ҳамкорлик меморандумини имзолади. Мазкур ҳужжатга мувофиқ вазирлик ва университет қўшма лойиҳани амалга ошириш ҳамда грант маблағларини жалб қилиш бўйича ишларга старт берилади.
Маълумот ўрнида: ушбу университет таркибида Жанубий Хитойнинг шўрланган ҳудудларида маҳсулот етиштиришнинг илмий асосларини яратишга қаратилган энг йирик лабораторияга мавжуд.