Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Хитой “Beizhong Yilin Pharm Tech (Beijing) Co. Ltd.” компанияси президенти Сюежун Лин бошчилигидаги гуруҳ билан мулоқот ҳам ташкил этилиб, унда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишининг олдини олиш, уни назорат қилиш ва даволаш ишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган эди.

Хитойлик шифокорлар гуруҳи Тошкент шаҳрида ташкил этилган Саралаш ва тақсимлаш марказларида беморларни даволаш ишларида иштирок этмоқда.

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказидаги Махсус штабда хитойлик мутахассислар билан биргаликда юртимизнинг барча ҳудудларидаги ҳолати оғир беморларни даволаш юзасидан телемедицина орқали консилиум ўтказилди. Шунингдек, хитойлик мутахассислар шифокорларимиз билан юртимизда коронавирусга чалинган беморларни даволашда қўлланилаётган протокол бўйича ҳам фикр алмашишди ҳамда ўз тажрибаларидан келиб чиқиб, зарур тавсияларни беришди.