Ундан фойдаланиш кундузи жазирама пайтида бинолар ичидаги ҳароратни Цельсий бўйича 5 даража камайтириш имконини беради, дейилади олимларнинг Science Advances журналидаги мақоласида.

“Ушбу цемент қотиб қолганда, унинг юзасида табиий минерал этрингитга ўхшаш кристалларнинг махсус тузилмаси ҳосил бўлади, бу бир вақтнинг ўзида кўринадиган ёруғликни яхши акс эттиради ва шу билан бирга ўз спектрининг ўрта қисмида инфрақизил нурланишни деярли тўлиқ узатади. Бу бизга бино ичидаги ҳароратни Цельсий бўйича 5 даража камайтириш имконини берди.

Олимлар томонидан “фотоник структурали цемент” деб атаган ушбу материал Жануби-Шарқий университет (ХХР) профессори Мяо Чанвэн бошчилигидаги хитойлик ва америкалик материалшунослар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган, деб хабар берди tass.ru.