uzbektourism.uz портали маълумотига кўра, учрашув чоғида туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро туристлар оқимини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шанхай аҳолисини республикамиз сайёҳлик имкониятлари, халқимизнинг бой маданияти ва урф-одатлари билан таништириш мақсадида 2024 йил январь ойида Шанхай мэрияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон маданияти ва туризми салоҳиятига бағишланган тақдимоти ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, Шанхай шаҳри етакчи оммавий ахборот воситаларида ҳамда аҳоли гавжум асосий кўчаларидаги катта экранларида видеороликлар намойиши орқали Ўзбекистон туризм салоҳияти тарғиб этилади.