Иккинчи марта Италияда ташкил этилаётган бу галги қишки Паралимпия ўйинларида 50 та мамлакатнинг 650 нафарга яқин матонатли спортчилари ғолиблик учун кураш олиб боришга ҳозирланмоқда.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев иштирок этди.

Паралимпия ўйинлари йўлланмалари учун кечган саралашларда муваффақиятга эришган икки нафар спортчимиз - пара тоғ чанғиси бўйича миллий терма жамоа аъзолари Юлдуз Маҳмудова ҳамда Фирдавс Ҳидоятов мусобақаларда қатнашади.
15 мартга қадар давом этадиган XIV қишки Паралимпия ўйинларида спортчилар 6 та спорт тури бўйича совринли ўринларга даъвогарлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, XIV қишки Паралимпия ўйинларида иродали пара спортчилар 79 та медаллар жамланмаси учун беллашади.