Олдиндан белгиланганидек, мамлакатимизнинг бир қатор ҳудудларида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёни шу йилнинг 11 ноябридан бошланди. Бундай ҳудудлар орасида Хива шаҳри ҳам бор.
Рўйхатга олиш жараёнини ўз муддатида, сифатли ташкил қилиш мақсадида бугун Хива шаҳрига Давлат статистика қўмитаси масъул ходимлари келди. Улар рўйхатга олиш жараёнида қатнашадиган 182 нафар ходимлар билан учрашиб, жараёнга масъулият билан ёндашиш, хизмат вазифаси йўриқномасига қатъий риоя қилиш, тадбирни юқори савияда ўтказиш бўйича тегишли йўл-йўриқ ва тавсиялар берди.
Шаҳардаги 21 та маҳаллада яшовчи аҳолини рўйхатга олиш уйма-уй юриш, тегишли сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.
Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёни 22 ноябргача давом этади.
Рўзимбой Ҳасан,
«Янги Ўзбекистон» мухбири.