2023 йил 23 сентябрдан 8 октябргача Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX Осиё ўйинлари баҳслари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари жорий йил сентябрь ойида бўлиб ўтиши белгиланганди. Бироқ коронавируснинг янги тўлқини сабаб 6 май куни Тошкентда ўтган ООК Ижроия қўмитасининг 77-йиғилишида мусобақа бошқа муддатга кўчирилиши эълон қилинган эди.