Ҳуқуқ эгаси Бухоро шаҳрида жойлашган савдо объекти пешлавҳасида тадбиркор томонидан “Машҳура” ХКга тегишли бўлган хизмат кўрсатиш белгисидан рухсатсиз ҳамда истеъмолчини адаштириб юбориш даражасида фойдаланиб келаётгани тўғрисида мурожаат қилган. Бу ҳақида Интеллектуал мулк агентлиги хабар бермоқда.
“Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги қонунга биноан, товар белгисидан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз фойдаланиш товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқни бузиш, деб эътироф этилади.
Мутасаддилар жараённи ўрганиб, хулосасини берди. Мурожаат асосида ноқонуний тарзда фойдаланилаётган хизмат кўрсатиш белгиси тадбиркор томонидан бошқа номга алмаштирилди.