Маълум қилинишича, ички ишлар органлари сафидан бир неча ой аввал бўшатилган Қўриқлаш бошқармаси собиқ ходими хизматга қайта тикланиш мақсадида ўз ҳамкасбидан ёрдам сўраган. Ҳамкасби эса гўёки юқори турувчи идоралардаги танишлари орқали масалани ҳал қилиб беришини айтиб, бунинг эвазига 10 000 АҚШ доллари талаб қилган.
Собиқ ходим мазкур ноқонуний таклиф юзасидан Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармасига мурожаат қилган.
Мурожаат асосида ўтказилган тезкор тадбир чоғида гумонланувчи Бекобод шаҳрида жойлашган ошхоналардан бири ёнида пул маблағларини қабул қилаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан қонуний тартибда процессуал чоралар кўрилмоқда.