Қайд этилганидек, Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб боряпти. Бунга жорий йил апрель ойида мамлакатимизда ХМТнинг тўлақонли ваколатхонаси очилгани ёрқин мисолдир.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари мамлакатимиз раҳбарияти томонидан хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Ўзбекистонда миграция масалаларига ҳам миллий, ҳам халқаро миқёсда катта аҳамият берилаётгани алоҳида таъкидланди.

Қўшма минтақавий ва миллий лойиҳаларни, жумладан, «2021-2023 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ва ХМТ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси» доирасида турли лойиҳаларни рўёбга чиқариш орқали ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
.