Жорий йил бошида бу муаммони бартараф этишга киришилди. Жумладан, 5 дони янги 250 кВт қувватли трансформатор ҳамда 7500 метр АС-35 русумли электр симларни ҳомийлик асосида Денов тумани электр тармоқлари корхонаси балансига ўтказиб берилди.
Қолаверса, ушбу ускуналар соҳа мутахассислари томонидан туманнинг аҳоли сони 20 мингдан ошадиган “Чим”, “Бўстон”, “Ўзбекистон”, “Дунётепа” ҳамда “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларига ўрнатилди.
— Маҳалламизда электр тармоқларидаги узилишлар одатий тусга кириб қолганди, — дейди “Дунётепа” МФЙ раиси Гулбой Худойназаров. — Айниқса, куз-қиш мавсумида одамлар жуда қийналарди. Энди буларнинг барчаси ортда қолди. Нимагаки, маҳалламизга замонавий трансформатор ўрнатилди, симёғочлар, ҳатто уларнинг симлари ҳам янгисига алмаштирилди. Хуллас, хонадонларимизга келган янги нур, зиё кўнгилларимизни ҳам ёритиб юборди.