Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори асосида маҳаллалар бўйича янги электр тармоқлари ўтказиш билан бирга реконструкция ва модернизация ишлари ҳам бажарилмоқда.

Жумладан, ўтган йили Хоразм вилоятида "Обод қишлоқ ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида 427 км электр узатиш тармоқлари ўтказилиб, 158 та трансформаторлик пункти ўрнатилган бўлса, шу йилнинг ўтган даврида 462,7 км электр узатиш тармоқлари тортилиб, 203 та трансформаторлик пункти ишга туширилди. Йил якунига қадар яна 730,8 км электр узатиш тармоқлари ўтказилиши ва 305 та трансформаторлик пункти қурилиши режалаштирилган.

Бажарилган ишлар ҳажми олдинги йилларга қараганда кўп бўлишига қарамай, акциядорлик жамияти ходимлари режани йил якунигача тўлиқ уддалашга қатъий киришган.

Жумладан, истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талабини қоплаш, қурилиш ва реконструкция ишларини якунига етказиш учун жамият томонидан 39 та бригада, 22 та махсус техника жалб қилинган. 

Соҳиба ҒОЙИПОВА,

"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг

умумий масалалар бўйича директори