Божхона органлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда республикамиз ҳудудига жуда кўп миқдордаги тамаки маҳсулотларини айланма йўллар орқали ноқонуний олиб кирилиши, сақланиши ва уларни муомалага киритилишини олдини олиш юзасидан тезкор тадбирлар ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги хонадонлардан бири белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу хонадондан хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон Республикасига қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва Ўзбекистон акциз маркаси билан маркаланмаган қиймати 245 млн. 520 минг сўмлик 29 турдаги 16680 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Навбатдаги ҳолатда Тошкент шаҳар, Миробод туманида жойлашган хонадонлардан бири белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қиймати 12 млн 600 минг сўмлик 1050 қути “Esse Change” номли тамаки маҳсулотлари ноқонуний тарзда сақланиб келинганлиги фош этилди.