Мазкур йиғилишда соҳани ривожлантириш юзасидан қатор топшириқлар берилган. Топшириқнинг ижросини таъминлаш юзасидан вилоятимизда қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хонобод шаҳрида фойдаланишга топширилган Гидрометеорология хизмати Маркази биноси бунга яққол мисол бўлади.

Марказ очилишида Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати Маркази бош директори Ш.Ҳабибуллаев, Андижон вилояти Гидрометеорология бошқармаси бошлиғи И.Махмудов ва шаҳар ҳокими М.Тажибаев иштирок этиб, соҳа ходимларига келгуси ишларида улкан муваффақиятлар тилаб, доим уларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини айтиб ўтди.
Фото: Хонобод шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати