Жараёнда “Болалар шаҳарчаси”нинг собиқ 36 нафар битирувчиси уй-жойлар билан таъминланмоқда, деб ёзди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Хонобод шаҳарнинг Мустақиллик маҳалласи ҳудудида ҳам тадбиркорлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун барча шароитларга эга, 2-3 хонали уйлар қурилиб, 7 нафар ёшларга тантанали топширилди. Ушбу тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ў.Шукуров Қўрғонтепа, Жалақудуқ ва Андижон туманларидаги 7 нафар болага янги хонадонлар муборак бўлишини тилади. Уларга юрт равнақига муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб камол топишларига тилак билдирди.