Текширувда фуқаро Ж.М. ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, интернет тармоғида асосий фаолияти таваккалчиликка асосланган онлайн платформа орқали фуқароларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкларини спорт ўйинларига пул тикиш йўли билан қўлга киритиб келаётганлиги аниқланди.
Бу хизмати эвазига фуқаро Ж.М. ўзи ва фарзандлари номига 4 та турар-жой ва 3 та автотранспорт воситаларини расмийлаштириб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.