Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда интернет ижтимоий тармоқлари орқали гиёҳвандлик воситаларини сотиш ҳолати фош этилди.

Маълумотларга кўра, Telegram мессенжерида канал-бот ташкил этган шахслар фуқарога 0,5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотишга келишган. Гиёҳвандлик воситаси бот томонидан тақдим этилган геолокация бўйича Урганч тумани “Киллавут” маҳалласидаги уй олдига қолдирилган.

Аниқланишича, гиёҳвандлик воситаси учун 224,4 минг сўм пул маблағи фуқаро Я.Г.нинг банк картасига ўтказиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.