Тадбирда 13 та лойиҳалар муаллифларининг таклифлари эшитилиб, ҳар бир лойиҳа мутахассислар иштирокида чуқур муҳокама этилди. Кенгаш аъзолари фикр-мулоҳазаларидан келиб-чиқиб қатор лойиҳа маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бўлди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.
Маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган IT соҳасига доир стартап лойиҳалар қуйидагилар:
- Сунъий интеллект технологияларига асосланган интерактив онлайн академия «EDULIFE»;
- «Speak With Me» кар ва эшитишда нуқсони бор фуқаролар учун ўз устида мустақил ишлаш салоҳияти ва қобилиятини ривожлантиришга имкон берувчи лойиҳаси;
- вилоятнинг хар бир шаҳар ва туманларида мавжуд мактабгача таълим муассасасини ахборот технологияларига ихтисослаш, рақамли ва инновацион мактабгача таълим тизимини яратишга йўналтирилган «IT га ихтисослашган боғча» лойиҳаси;
- Маҳаллаларда аҳоли билан ишлашнинг яхлит вертикал бошқарув тизимига асосланган «E-aholi» ахборот тизими;
- Бирламчи тиббиёт тизимида қўллаш учун кўрликка олиб келадиган касалликларни эрта аниқлаш ва ривожланиш хавфини башорат қилишга хизмат қилувчи электрон дастур ишлаб чиқиш;
- «GoTest» лойиҳаси тил ўрганувчиларнинг, абитуриентларнинг ҳамда турли соҳалар бўйича ўз билимларини синаб кўрувчиларнинг билим даражаси аниқланади ва ривожлантирилади;
- ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда «Маҳалла бошқарувига кўмаклашувчи тизим» лойиҳалари.