Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, соат 17:30 ҳолатига Хоразм вилоятида кучли шамол эсиши натижасида айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди.
Бунинг натижасида вилоятнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилмоқда.
Кучли шамол эсиши тўхтагандан сўнг электр таъминоти тикланади. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралди.