Мазкур тадбирда вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов иштирок этиб, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонига сазовор бўлган, қолаверса ўз вазифасини сидқидилдан адо этиб келаётган хоразмлик меҳнат фидойиларини, соҳа ходимларини байрам билан самимий табриклаб, мукофотланганларга “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва бир марталик пул мукофотларини топширди.

Қолаверса, шу ернинг ўзида тақдирланганларнинг барчасига Қибрай туманида жойлашган “Навбаҳор” сиҳатгоҳида дам олишлари ва соғлиқларини тиклаб қайтишлари учун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган бепул йўлланма ва сертификатлар берилди, деб хабар беради “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати.