Жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувда бўлган газ таъминоти ва электр тармоқлари корхоналари фойдасига доир 739 та ижро ҳужжатлари бўйича 19,9 млрд. сўм миқдоридаги қарздорликлар ундирилган.
Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 43,4 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, шундан 25,6 млрд. сўмлик мулклар электрон-онлайн савдоларига чиқарилган.
Бундан ташқари, 204 нафар қарздорларнинг 24,7 млрд. сўм миқдоридаги қарздорлик суммалари уларнинг иш ҳақларига қаратилган ҳамда ҳисоб рақамларига инкассо қўйилган.
Мисол учун, Бюронинг Гурлан тумани бўлими иш юритувидаги қарздор “Sultonbek Erkinov” МЧЖдан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 112,9 млн. сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришга оид ижро иши бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижроси амалда таъминланди.