Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Маълумотларга кўра, шу йилнинг 26 июль куни 2001 йилда туғилган Б.К. (аёл) шаръий турмуш ўртоғи С.Ж. билан тортишиб, унга жаҳл қилиб, 2022 йилда туғилган С.Б. (қиз бола) фарзандини ухлаб ётган жойида ҳақоратлаб, урган ва тасвирга олиб, отаси С.Ж. га жўнатган.

Болалар омбудсмани ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб бормоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Шовот тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.