Хоразм вилоятида ҳам айни вазифалар ижроси доирасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Пўлат Собиров хонадонининг том қисмига қуввати 8 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатган ҳолда, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиб келмоқда. Ушбу станция орқали йилига ўртача 14 000 кВт-соатгача электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Шунингдек, фуқаро ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишни ҳам бошлади.
Жумладан, истеъмолчи ва «Ҳудудий электр тармоқлари» AЖ Хоразм ҳудудий филиали ўртасида қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди.