Низом Хоразм вилоятида Президент қарорида белгиланган муддатларда (2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабргача) инвесторлар томонидан янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:

  • — тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 10 млн сўм;
  • — 1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 15 млн сўм;
  • — 2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 20 млн сўм.

Бунда меҳмонхона камида 2 қаватдан иборат бўлиши лозим.

Меҳмонхона субсидия ажратилган даврдан бошлаб 5 йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши, тоифали меҳмонхона бўлган тақдирда, камида 5 йил ушбу тоифани сақлаб қолиши лозим.