Электропоезд Хитой Халқ Республикасининг CRRC Dalian Co., Ltd. компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, 6 та вагондан иборат ва 415 нафар йўловчига мўлжалланган. Унинг ҳаракат тезлиги соатига 160 километрни ташкил этади.

Поездда йўловчилар учун замонавий ва қулай ўриндиқлар, ҳар бир ўриндиқда USB-қувватлантириш қурилмалари ҳамда вагон ичидаги ҳароратни меъёрда сақлашга мўлжалланган иқлим назорати тизими мавжуд. Шунингдек, ногиронлиги бўлган йўловчилар учун махсус жойлар ҳам кўзда тутилган.

7055-сонли “Урганч Аэровокзал — Хива” поезди Урганч Аэровокзалдан соат 08:40 да йўлга чиқади. У Урганч бекатига 08:59 да етиб келиб, 09:02 да йўлга чиқади ва Хивага 09:22 да етиб боради.

7058-сонли “Хива — Урганч Аэровокзал” поезди эса Хивадан соат 21:00 да йўлга чиқади. Урганчга 21:20 да етиб келиб, 21:23 да йўлга чиқади ва Урганч Аэровокзалга 21:42 да етиб боради.

Чипта нархи катталар учун 25 минг сўм, болалар учун эса 14 минг сўм этиб белгиланган. Чипталарни электрон платформа орқали харид қилиш мумкин.