Ҳолат бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.

Шу йилнинг 25-сентябрь куни соат 11:05 да Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, “Навбаҳор” МФЙ, Тинчлик кўчасида жойлашган банкларнинг бири биносининг ижарага берилган юқори қисмида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушди.

Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:10 да воқеа жойига бориб, ёнғин соат 11:30 да ўраб олинган ва соат 12:22 да батамом ўчирилган.

Ёнғин натижасида бино том қисмининг тахминан 30 кв.м майдони ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автокран жалб этилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.