Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов маълум қилди.

Таъкидланишича, бугун Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Хоразм вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримининг А. М. ва А. Қ. га оид қисмини бекор қилиб, ишни янгидан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юбориш тўғрисидаги Хоразм вилояти прокуратурасининг кассация тартибидаги протести ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 6 апрелдаги ажрими билан Хоразм вилояти прокуратурасининг кассация тартибидаги протести қаноатлантирилиб, ушбу жиноят ишини янгидан апелляция инстанция судида кўриш учун юборилиши белгиланди.