Кеча Тошкент шаҳрида «Спорт фестивали» доирасида ташкил этилган веломарафоннинг республика босқичи бўлиб ўтди.
Қувонарлиси, қизлар биринчилигида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Боғот тумани ўқув-спорт техника клубининг дуатлон секцияси шуғулланувчиси Сарвиноз Султонбоева марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Айтиш жоизки, «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида уюштирилаётган бундай тадбирлар ўсиб келаётган ўғил-қизларимизнинг маънан баркамол ва жисмонан соғлом руҳда вояга етишига хизмат қилади.