Хоразм вилояти Гурлан тумани 33-сонли умумтаълим мактабининг инглиз ва немис тили фани ўқитувчиси Огулнур Атаева Қозоғиcтон Республикасининг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган "Йилнинг энг яхши ёш олими - 2021" Халқаро танловида 14 та мамлакат ичида Чет тиллар йўналишида биринчи ўринга лойиқ кўрилиб, олтин медаль билан тақдирланди.
Огулнур Атаева мактабда ўқувчиларга сабоқ бериш билан бир қаторда ёш ижодкор сифатида фаолият юритиб келмокда. Ҳозирги кунда Ўзбекистан Фанлар Академияси Фан нашриёти томонидан “Deutsch für ALLE” va “Ilm-ma'rifat-yorqin kelajak mash'ali” китоблари 300 нусҳада чоп килинди, дея хабар беради Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.
Ҳозирга қадар 40 дан ортик илмий мақолалари ва тезислари халқаро ҳамда республика нашрларида эълон қилинган.