Мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалар билан шакллантирилган гуруҳларда дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар бор. Илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, болаларнинг интеллектуал, маънавий эстетик ва жисмоний камол топиши учун шароитлар яратиш кўзланган.

Гуруҳларни юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим ташкилотларига бормайдиган болаларнинг ижтимоий мослашувини шакллантириш ва уларни бошланғич таълимга тайёрлаш асосий мақсад. Мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини ривожлантириш кўзланган, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Бир мобил гуруҳи қайта жиҳозланган автобуснинг кўзда тутилган характеристикасидан келиб чиққан ҳолда камида 16 нафар, кўпи билан 30 нафар болани қамраб олиш имкониятга эга.