Айрим ҳолларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида фуқароларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик қилаётган шахслар аниқланмоқда.

Шу боис, бундай хабарларга ишониб, ҳеч қандай пул ўтказмаслик сўралади. Қонуний ва ишончли йўл — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига мурожаат қилишдир.

Агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, унинг жасадини юртимизга олиб келиш Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Расмий мурожаат учун телефонлар:

  • (71) 202 33 55
  • қисқа рақам: 1282