Россияда ишлаётган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Волгоград шаҳридаги вакиллигига ҳужжатлари ва ойлик маошларини олиб беришларини сўраб мурожаат қилади.

Мурожаат юзасидан иш берувчи билан музокаралар ўтказилиб, юртошларимизнинг паспортлари ва 53 минг рубл ойлик маошлари ундириб берилди.

Шунингдек, Aгентликнинг Волгоград шаҳридаги вакили Биково туманида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар ўтказди. Учрашувларда фуқароларимизнинг иш шароитлари ўрганилиб, миграция соҳасидаги янги қарор ва қонунчилик нормалари, чет элда меҳнат қилиш учун яратилаётган шароит ва қулайликлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шу билан биргаликда, Россия Федерациясининг ички ва ташқи сиёсатига аралашмаслик, ноқонуний ҳаракатлар ва митингларда қатнашиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тушунтирилди.