Хоразм вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида яшовчи 1997 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Урганч халқаро аэропортида Россия Федерациясидан юборилган жўнатмани қабул қилиб олган вақтида тўхтатилиб текширилди.

Натижада, ушбу жўнатма ичида турли хил ширинликлар орасига шоколад ниқоби остида қадоқлаб, яширилган 538 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қайд этилган ҳолатда эса, пойтахтлик 45 ёшли фуқаро муқаддам наркокурьерлар томонидан мамлакатимизга контрабанда қилиниб, хуфия жойга қолдириб кетилган 700 гр “гашиш” моддасини қабул қилиб олган вақтида ушланди.

Ҳозирда иккала фуқарога нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида уларнинг шерикларини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.